МЮнинг собиқ форварди
Ads

Грециянинг "Панатинаикос" клуби ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Федерико Македа билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.

Грек клубига эркин агент мақомида келиб қўшилган 27 ёшли италиялик футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Македанинг сўнгги жамоаси Италиянинг қуйи дивизионида иштирок этувчи "Новара" клуби бўлган. У шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Сампдория" ва "Штутгарт" каби машҳур жамоаларда ҳам ўйнаган.