Наби Кейта эртага
Ads

Ўтган ёз “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Наби Кейта муддатидан аввал мерсисайдликлар сафига қўшилиши мумкин.

Тарқатилган сўнгги хабарларга қараганда 22 ёшли гвинеялик футболчи эртага расман “Ливерпуль” аъзосига айланиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, Кейта гарчи инглиз клуби билан ўтган ёздаёқ шартнома имзолаган бўлсада, клубларнинг келишувига кўра у яна бир мавсум “Лейпциг” сафида  қолиши керак эди. Бироқ, футболчининг ўзи тезроқ “Ливерпул”га кўчиб ўтишни истади.

Маълумот учун, мерсисайдликлар Кейта учун немис клубига 48 млн фунт тўлашган эди.