Надаль: Уимблдон финалида Федерер билан тўқнаш келмасам бўлгани
Ads

 

Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг биринчи даврасида австралиялик Жон Миллманни 6:1, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди. Надаль журналистларга агарда, финалга чиқса, ким билан ўйнашни истамаган бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

“Финалга чиқсам, Федерер билан ўйнашни истамаган бўлар эдим. Менга финалда кучли теннисчига қарши ўйнаш ёқмайди. Менимча, бу йил Роджер билан етарлича тўқнаш келиб бўлдик”, – деб айтиб ўтди Надаль.

Уимблдон. Денис Истомин курашдан чиқди 

Маълумот учун, испаниялик теннисчи иккинчи даврада ҳамюртимиз Денис Истомин билан тўқнаш келган ақшлик Дональд Янгга қарши кортга чиқади.