
Нагаевнинг жамоаси ўз уйида мағлуб бўлди
Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Атирау”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада захирага олинди. Бунга қадар у ҳакам томонидан огоҳлантириш олишга улгурган эди.
Қайд этиш жоиз, Нагаевнинг голсиз ўйинлар серияси 9 тага етди. Ҳамюртимиз сўнгги бор 7 апрел санасида “Актобе” билан ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган эди.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 13-тур
“Ордабаси” – “Атирау” 0:2.
Фикрлар