Нагаевнинг жамоаси Туркияда серб клубига имкониятни бой берди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда.

Бугун чимкентликлар мазкур йиғин доирасида Сербиянинг “Динамо Вране” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.

Ушбу ўйинда қозоқ клуби 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз эса учрашувда иштирок этмади.

Назорат ўйини

“Ордабаси” (Қозоғистон) – “Динамо Вране” (Сербия) 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!