Нагатомо: Агар Спаллетти менга кетишимни айтса, мен кетишга тайёрман
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Юто Нагатомо агар бош мураббий Лучано Спаллетти янги мавсумда унинг хизматларига эҳтиёж билдирмаса, жамоадан кетишга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“У ажойиб ҳарактерга эга буюк мураббий. Унинг машғулотлари мени ҳайратга солди. Чунки, улар ҳар доим жуда қизиқарли тарзда ўтказилади.

Агар, клуб раҳбарияти ёки бош мураббий ортиқ менинг хизматларимга эҳтиёж билдиришмаса, мен жамоадан кетаман. Бироқ, улар мен билан ҳамкорлик қилишда давом этишса, бундан жуда хурсанд бўламан”, - дейди япониялик футболчи Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти клуб бошқарувига келганидан сўнг таркибда кўплаб ўзгаришларни амалга оширмоқда.