Наинголан
Ads

Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Ража Наинголан билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Il Messaggero нашрининг хабар беришича "бўрилар" бельгиялик футболчи билан 2020 йилга қадар шартномани узайтиради.

Маълумот учун, Наинголан ўтган мавсум Италия А Сериясида жами 37та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.