Наманган вилояти ҳокими

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида 7 июль куни сафарда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади. Жамоа аъзолари мазкур баҳсга тайёргарлик доирасидаги сўнгги тайёргарликни бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида олиб боришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лочинлар” машғулот ўтказишаётган пайтда ўйингоҳга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров ва “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов ташриф буюриб, машғулотни кузатишди ҳамда майдон чимини кўздан кечиришди.

photo_2020-07-05_23-06-35

Машғулот якунига етгач, ҳоким жамоа аъзолари билан майдоннинг ўзида кичик йиғилиш ўтказиб, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлиганинг рестартдан кейинги баҳсларини муваффақиятли тарзда ўтказаётганлиги, футболчилар шундай руҳда ўйнашда давом этишлари лозимлиги, жамоа жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солиши, “Навбаҳор” учун барча шароитларни яратиб беришини таъкидлаб, “лочинлар”га “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда ҳам омад ёр бўлиши, Наманганга ғалаба билан қайтишларини тилади.

photo_2020-07-05_23-07-31

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар жамоага яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдириб, “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда зафар қучиш, шунингдек, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятларини ишга солишларини айтишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
07/07/2020 16:25
Xayrulla Xayitboyivich martabangiz bundanham ulugʻ boʻlsin Namangan muxlislari bahtiga doimo boshimizda bosh buling