Наманганда биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди
Ads

Бугунги кунга қадар биатлон ўз жозибаси билан тўрт йилликлар турнири - Олимпия мусобақаларини безаб келади. Ўзбекистонда ҳам биатлон билан шуғулланувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Айниқса, Тошкент вилоятидаги Ж.Мангуберди спорт мажмуаси бир неча бор ёзги биатлон бўйича қитъа чемпионати, кубогига мезбонлик қилган. Иқтидорли спортчиларимиз ҳатто, роллерли биатлон бўйича ҳам жаҳон чемпионатларида қатнашиб келишмоқда.

1960 йил қишки Олимпиадада биатлон Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Биз бир пайтда биатлонни барча йўналишларини ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз. Маълум бир масофани чанғида босиб ўтадими, югурибми, ёки роллердами барчасида спортчидан  жисмоний чиниқиш, руҳий кўникма, маҳорат, энг муҳими нишонни мўлжалга олишда аниқлик талаб этилади. Хабарингиз бор, Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтказилаётган XII Паралимпия ўйинларида чанғи пойгаси бўйича Ўзбекистон шарафини Ёқутхон Холбекова ҳимоя қилмоқда. У биатлон бўйича бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Бугун Наманганда старт олган ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги ҳам энг сара спортчиларимизни аниқлаб олиш, Ёқутхон Холбекова сингари атлетларимизни кашф этилишига имкон яратади, – дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Ш.Мўминжонов.

Мусобақалар 17 мартга қадар давом этади.

Минбар

Барча блоглар