Ads

Голландиянинг "Брюгге" клуби ярим ҳимоячиси Энтони Лимбомбе фаолиятини "Нант"да давом эттирадиган бўлди.

Эътиборлиси, француз клуби 24 ёшли футболчи учун голландияликларга 8 миллион евро тўлади ва бу билан ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди.

Маълумот учун, Лимбомбе "Брюгге" сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу клуб сафида жами 67та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек Бельгия терма жамоасида ҳам 1та ўйинда иштирок этган.