Италия Кубоги турниридан ўрин олган "Наполи" - "Эмполи" баҳси 2-бўлими бошланди. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов боради.

Наполи

  • Джованни Ди Лоренцо 18'
  • Ирвинг Лосано 38'
  • Андреа Петанья 77'

Кубок Италии 1/8 финал

13/01/2021, 21:45

3
:
2
Тугади

Эмполи

  • Nedim Bajrami 33', 68'
45'
90'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Наполи" драматик баҳсда ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Наполи" таркибида ҳам 2 ўзгариш амалга оширилади: Демме ва Петанья ўрнига Льоренте ва Бакайоко ўйинга қўшилади.

  • 85'

    "Эмполи" сафида ўзгариш: Терзич ва Байрами ўрнига Аслани ҳамда Балданзи ўйинга қўшилади.

  • 84'

    Фабиан Руиз ўткир бурчакдан кучли зарба бериб, дарвоза устунини кўзлади! Дарвозабон ҳайратда.

  • 83'

    "Эмполи" бурчак тўпидан яхши фойдала олмади. Ҳимоячилар ажойиб ўйнади.

  • 82'

    Самуэль Дамиани кучли зарба берди, тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 81'

    Лорензо Инсинье тўпни Пётр Зиелискининг пасидан сўнг қабул қилиб олди. Аммо ҳимоячи тоза ўйнади.

  • 79'

    "Эмполи" футболчиси Андреа Ла Мантиа қўпол ўйнади, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 78'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Наполи" 3-голини уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди!!! 3-2! Гол муаллифи Андреа Петанья.

  • 77'

    "Наполи" бурчакдан тўпни ўйинга киритди.

  • 76'

    Лосанонинг қанотдан узатган узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 75'

    Бурчак тўплари статистикаси: 4-1!

  • 73'

    Оливьери ўрнига Ла Мантия ўйинга қўшилади. ("Эмполи")

  • 70'

    "Наполи"да 2 ўзгариш амалга ошади: Элмас ва Лоботка ўрнига Фабиан Руиз ҳамда Пётр Зелински ўйинга қўшилди.

  • 68'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Надим Бейрами дублга эришиб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. 2-2!

  • 65'

    "Наполи" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 62'

    "Эмполи" икки ўзгаришни амалга оширади: Матос ўрнига Стефано Магео, Камбьяссо ўрнига Хаас ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Ўзгаришлар бошланди: Матео Политано ўрнига майдонга Лоренцо Инсинье ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Ажойиб уриниш! Матео Политани яқин бурчакка кучли зарба берди, бироқ ҳимоячи тўп йўлини тўсди.

  • 55'

    Гулям бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 54'

    Политанонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 50'

    "Наполи" футболчиси Элиф Элмас голга жуда яқин келган эди, бироқ дарвозабон қайтарди.

  • 48'

    Гулямнинг пасини Лосано дарвозага тўғирлай олмади.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-бўлим якунланди.

  • 45+1'

    Марко Оливьери сариқ карточка олди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    "Наполи" таймни устунлик билан якунламоқда.

  • 39'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Ирвинг Лосано гол муаллифи.

  • 36'

    Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Наполи" бурчак тўпи тепади.

  • 34'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! "Эмполи" ҳисобни тенглаштирди. Байрами гол муаллифи.

  • 33'

    Маттео Политано бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 30'

    Дарвозага аниқ зарбалар статистикаси: 3-3!

  • 28'

    Матоснинг ажойиб зарбасини дарвозабон қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 24'

    Самуэль Дамиани қўпол ўйнади ва ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 18'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Наполи" ҳисобни очди. Ди Лоренцо дарвозани ишғол қилди.

  • 16'

    "Наполи" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 12'

    "Наполи" ўйинни назорат қилмоқда.

  • 8'

    Файзи Гулям бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ноаниқ.

  • 7'

    "Эмполи" бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритади.

  • 6'

    Матоснинг берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 3'

    Станислав Лоботка ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    "Наполи" - "Эмполи" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда томоша қилишингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)