“Наполи” 26 ёшли ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячи Фаузи Ғулом билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди. Неапол клуби 26 ёшли футболчи билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Илгарироқ, “Наполи” унга йилига 3,5 млн евролик маош таклиф қилиши борасида хабарлар тарқалган эди. Унинг товон пули эса 35 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Ғулов бу мавсум А Серияда 11 баҳсда майдонга тушди ва 2 гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!