Ads

Неаполнинг "Наполи" клуби "Болонья" жамоаси футболчиси Симоне Вердига бўлган қизиқишини яна давом эттиради. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоалар бу борада ўзаро келишувга эришган эдилар.

Фақат футболчининг ўзи буни рад этган эди. Итальян матбуотида ёзишларича, неаполликлар Верди учун "Болонья"га 22 млн евро ва яна бонус тақдим этмоқчилар. 

Маълумот учун, Верди бу мавсум А Серияда 25 баҳсда иштирок этди ва 7 та гол киритиб, 8 та голли узатмани амалга оширди.