Ads

Кеча Мюнхен шаҳридаги "Альянц-Арена" ўйингоҳида "Аudi Cup" турнирининг 3-ўрин учун кечган баҳсида "Бавария" Италиянинг "Наполи" клубига қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган учрашув кутилмаганда мехмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб ўйиннинг 14-дақиқасида Калиду Кулибали ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқага келиб Эмануэл Жаккерини ҳисобни 2:0га етказди ва бу баҳс якунига қадар ўзгармай қолди.

Қуйида учрашувнинг қисқача шарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: