“Наполи” етакчиси клубда қоладиган бўлди
Ads

Италиянинг "Наполи" клуби форварди Дрис Мертенс мавсумлар оралиғида жамоани тарк этмоқчи эмас.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи тез орада неаполликлар билан амалдаги шартномасинин 2023 йилга қадар узайтиради. Қайд этиш лозимки, Мертенс “Наполи”да қолиш учун Хитой клубларидан бўлган супер таклифларни рад этди.

Маълумот учун, Мертенс якунланган мавсум “Наполи” сафида жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.