Ads

Италиянинг "Наполи" клуби ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Фейеноорд"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Инсинье Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳсда жароҳат олган ва 76-дақиқада алмаштирилган эди. Итальян ОАВ тарқатган хабарга кўра, у "Наполи"нинг бугунги машғулотларида иштирок этмаган ва 6 декабр санасида ўтадиган баҳсда майдонга туша олмайди.

Бироқ 10 декабр санасида Италия А Серияси 16-туридан ўрин олган "Фиорентина"га қарши баҳсда Инсине майдонга тушиши мумкин.