"Наполи" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди
Руминия терма жамоаси шифокори Клаудио Стаматексу "Наполи" клуби ва Руминия терма жамоаси ҳимоячиси Влад Кирикеш жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказганлигини маълум қилди.
"Мен Влад билан операциядан кейиноқ гаплашдим. Бахимизга ҳаммаси яхши кечди, аммо бундай жароҳатлардан тикланиш узоқ муддатни талат этади. У бунга қатъий киришган. Бундай вазиятларда 4-6 ой керак бўлади майдонга қайтиш учун, бироқ ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ", - деди Стаматеску.
Маълумот учун, Кирикеш 2015 йилдан буён неаполликлар сафида тўп суриб келади ва ўтган мавсум 7 та беллашувда майдонга тушган эди.
У Миллатлар лигаси 2-тури доирасида Черногория"га (0:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар