"Наполи" Икардини ўз томонига оғдириб олмоқчи

"Наполи" клуби "Интер" билан келиша олмаётган Мауро Икардини ўз томонига оғдириб олмоқчи.

Италиялик журналист Танкреди Палмерининг хабар беришича неаполликлар 26 ёшли аргентиналик футболчининг молиявий талабини қаноатлантиришга тайёр. Аниқроғи, улар Икардига йилига 9 млн евро маош ва унга қўшимча яна 2 млн евро бонус беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” Икардига йилига 6,5 млн евро маош таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!