“Наполи” Италиянинг ўзидан зўр ҳужумчи топди

Италиянинг “Женоа” жамоаси ҳужумчиси Леонардо Паволетти ўз фаолиятини “Наполи” клубида давом эттирадиган бўлди.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, томонлар футболчининг трансфери борасида келишиб олишди. Неаполликлар Паволетти учун 18 млн евро тўлайди.

Шунингдек, “Наполи” футболчининг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Яқин орада у Неаполга ташриф буюртб, тиббий кўрикдан ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!