"Наполи" Кулибалини ўз сафида сақлаб қолиш йўлини топди

"Наполи" ўзининг маҳоратли ҳимоячиси Калиду Кулибалини таркибда сақлаб қолмоқчи.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра неаполликлар раҳбарияти 27 ёшли сенегаллик футболчини камида 150 млн евролик таклиф бўлсагина қўйиб юбориши мумкин. Қайд этиш лозимки, Кулибалининг амалдаги шартномасида товон пули кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Кулибали учун асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Аммо, манкуанликлар битта трансфер учун бу қадар катта пул сарфлашмоқчи эмас.

Маълумот учун, Кулибали “Наполи” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 24та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!