Ads

“Наполи” клуби мухлислари А Серия доирасида бугун “Милан”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан яқиндагина “россонерилар” сафига кўчиб ўтган ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг шаънига нисбатан номақбул сўзлар ёзилган баннер тайёрлашди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” Неаполга етиб келганида мухлислар Игуаинни “Сен футболкангни ич кийимингдан кўра кўпроқ алмаштирасан” деб ёзилган баннерлар билан “кутиб олишди”.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин бундан 2 йил муқаддам 90 миллион евро эвазига айнан “Наполи”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган ва ўтган давр мобайнида 3та ўйинда неаполликлар дарвозасига 5та гол урган. Энди эса у “Милан” аъзоси ҳисобланади.