"Наполи" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди

“Наполи” клуби ўзининг польшалик ярим ҳимоячиси Пётр Зелински билан амалдаги шартномани узайтирди.

Rai Sport нашри тарқатган хабарга кўра энди 24 ёшли польшалик футболчининг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган. Томонлар ўртасидаги келишув эса 2023 йилга қадар тузилган ва унга кўра Зелински “Наполи”да йилига 2,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Зелински ўтган мавсум “Наполи” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!