Италия А Сериясининг 2-турида “Наполи” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди.

“Сан Паоло” ўйингоҳида кечган беллашув 6:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Неаполликлар сафида голларни Ирвинг Лосано (10', 65'), Пётр Зелинский (46'), Дрис Мертенс (57'), Элиф Элмас (69') ва Маттео Политано (72') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)