“Наполи” президенти: Икарди учун 55-60 млн евро таклиф қилганман
Ads

Неаполнинг “Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лауреантис жамоа илгарироқ “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардига қизиққанлигини  айтиб ўтди.

“Бир марта мен унинг рафиқаси билан клуб офисида учрашганман. Мен унинг трансфери учун 55-60 млн евро тўлашну таклиф қилганман. Биз Мауронинг шахсий шартномаси бўйича гаплашган эдик.

Икарди – жаҳон даражасидаги ҳужумчи. У Сарри бошқарувидаги йилига 40 та гол урар эди. У худди Роналдо каби  футболчи бўлар эди.

Келажакда уни сотиб олиш учун яна уриниб кўраманми? Ҳеч қачон, ҳеч қачон демайман”, – деб айтиб ўтди “Наполи” президенти.

Қайд этиш жоиз, қишки трансфер бозорида аргентиналик футболчининг “Реал”га ўтиши борасидаги хабарлар тарқалган  эди.