"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис клуб шаънини тушираётган айрим футболчиларни судга бермоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, айрим футболчилар клуб президентининг 5 кун давомида жамоа қароргоҳидан чиқмасдан, ёпиқ тарзда шуғулланишлари бўйича белгилаган қарорига қарши чиқишган.

Бундан ташқари у юзага келган можародан сўнг футболчиларга журналистлар билан гаплашишни таъқиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Де Лаурентис “Наполи”ни сотмоқчи эканлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.