"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис клубни сотиб юборишга тайёр.

Il Mattino нашри тарқатган хабарга кўра Де Лаурентис фақатгина 900 млн евролик таклиф билдирилсагина уни ўйлаб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Де Лаурентис “Наполи”ни 2004 йилда сотиб олган эди.

Маълумот учун, “Наполи” айни дамда А Серияда 12 та турдан сўнг 7-ўринни эгаллаб турибди.