"Наполи" спорт директори Кристиано Жинтолининг сўзларига кўра ўз вақтида неаполликларга "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хизматларини таклиф қилишган.

"Бизга Роналдунинг трансферини таклиф қилишган, бу ҳақиқат. Унинг агенти Мендеш билан алоқаларимиз жуда яхши. Айниқса, Ғуломнинг шартномасини узайтирганимиздан сўнг у билан тез-тез гаплашиб турадиган бўлдик.

Мендеш президент Де Лаурентисга Роналду билан шартнома имзолашни таклиф қилди, мен эса жим турдим. 

Кейинроқ эса ушбу трансферни амалга оширишга қурбимиз етмаслигини тушуниб етдик", - дейди Жинтоли.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду якунда 117 млн евро эвазига "Ювентус"га кўчиб ўтди.