“Наполи” Рейнанинг ўрнига ўринбосар топиб қўйди


Италиянинг “Наполи” клуби Германиянинг “Байер” жамоаси дарвозабони Бернд Ленога қаратди. Клуб раҳбарияти Ленони ёзда жамоани тарк этиши айтилаётган Хосе Рейнанинг ўрнига олиб келишмоқчи.

Тuttosport нашрида ёзишларича Рейна “Милан”га ўтса, “Наполи”нинг ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсади Бернд Лено бўлади.

Илгарироқ, Рейна ёзда эркин агент сифатида “россонерилар” сафига бориб қўшилиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Махлумот учун, 25 ёшли Лено бу мавсум Бундеслигада 24 баҳсда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!