Ads

Италиянинг “Наполи” клуби президенти Аурелио де Лаурентиснинг кўзларига кўра жамоа раҳбарияти бош мураббийи Маурицио Саррига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

“Биз 9 февралда кўришишга келишиб олдик. Албатта, мен Саррини қолишга мажбурлай олмайман. Агар у кетишни истаса, бизнинг бир нечта ажойиб лойиҳаларимизни ўтказиб юборади.

Биз янги машғулотлар марказини қурмоқчимиз. Балким, янги стадион ҳам қурармиз. Нима бўлганда ҳам Сарри бизни тарк этиши мумкин, чунки у яхши инсон.

Ҳозир унинг шартномасида 8 млн товон пули белгилаб қўйилган. Аммо, мен ушбу бўлимни мамнуният билан ўчириб ташлашим мумкин”, - дейди Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 59 ёшли мутахассисга Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.