"Наполи" тарихидаги энг яхши тўпурар "Барселона"га ўтиши мумкин

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Марек Гамшик қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 31 ёшли словакиялик футболчига асосий таркибдан доимий жой кафолатламаяпти. Бу вазиятни эса Каталониянинг “Барселона” клуби синчковлик билан кузатмоқда. Айнан “кўк-анор ранглилар” агар Гамшик “Наполи”дан кетса уни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Марек Гамшик “Наполи” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Эътиборлиси, у жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!