"Наполи" Вердининг трансфери борасида келишувга эришди

А Серия пешқадами ҳисобланган “Наполи” “Болонья” ярим ҳимоячиси Симоне Вердининг трансфери борасида келишувга эришди.

Mediaset Premium нашри тарқатган хабарга қараганда неаполликлар 25 ёшли футболчи учун 24 млн евро тўлашади. Энди “Наполи” футболчининг ўзи билан келишувга эришса бас.

Маълумот учун, Верди жорий мавсум А Серияда жами 20та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!