"Насаф" - "Бунёдкор": "Аждарлар" ҳисобни тенглаштирди (матнли трансляция)

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви стартига оз қолди. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

  • Суперлига
  • 23-тур

Насаф

  • Хусайн Норчаев 48'
1 : 1

25/10/2022 18:30

Бунёдкор

  • Жасур Ҳакимов 29'

  • 90+12'

    Учрашув якунланди. "Насаф" ва "Бунёдкор" 1 очкодан бўлишиб олди.

  • 90+11'

    СЕЕЕЕЕЙЙЙЙЙВВВВВВ! Суҳроб Султонов!

    Ўзидан ўнг томонга берилган зарбани дарвозабон қайтарди.

  • 90+8'

    Музаффар Олимжонов майдондан четлатилди.

  • 90+7'

    Майдонда катта жанжал бўлмоқда, футболчилар асабларини жиловлай олмаяпти.

  • 90+6'

    Пенальти! Ҳакам дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгилади.

  • 90+5'

    Жуда хавфли зарба! Марконинг уринишидан сўнг тўп устундан қайтди. Такрорий зарбага аниқлик етишмади.

  • 90+4'

    Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 90+3'

    Жарима майдони яқинида "Насаф" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 90+2'

    "Бунёдкор" ҳужумларини хавфли зарба билан якунлай олмаяпти.

  • 90'

    Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Лиманинг бош билан йўллаган бу галги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 87'

    Сухроб Иззатов ўйинга қўшилди. У Францис Нарх ўрнида ҳаракат қилади.

  • 86'

    Лиманинг зарбасидан сўнг Султонов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 85'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Даврон Эргашев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 84'

    Ойбек Бозоров ўрнига Зафармурод Абдираҳматов майдонга тушди.

  • 82'

    Тошкентликлар катта куч билан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти.

  • 80'

    Насруллаевнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 79'

    Тезкорлик билан қарши ҳужумга "қочган" Умид Султонов пас беришда хатога йўл қўйди, ҳужум муваффақиятсизлик билан якунланди.

  • 78'

    Бердиев шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш орқали рақибнинг шаштини сўндиришга уринмоқда.

  • 76'

    Анча бурчакка кетиб қолган Лима тўпни шерикларига етказа олмади.

  • 75'

    Беллашув тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 73'

    Исмонали Усмоналиев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Умид Султонов ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    "Насаф" рақибни ярим майдонига "қамаб қўйди!"

  • 71'

    Умарали Раҳмоналиевнинг ерлатиб берган зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 70'

    "Қалдирғочлар" жарима майдони остонасида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 69'

    Саитовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 67'

    Баҳром Абдураҳимов ҳамда Шерзод Насруллаев майдонга тушди. Улар Шароф Муҳитдинов ва Ҳусаин Норчаевни алмаштирди.

  • 66'

    Лима йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 65'

    Аксарият курашларда қаршиликлар устунлик қилмоқда, ўйин тизгини Бердиев шогирдлари қўлида бўлиб турибди.

  • 64'

    Ҳусаин Норчаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 62'

    Нарх тўпга мослаша олмади, Давронов хавфни бартараф этди.

  • 60'

    Ҳозиргина майдонга тушган Омоналиев Ойбекни йиқитгани учун жазоланди.

  • 60'

    Павель Могилавец ўз ўрнини Абдуллоҳ Омоналиевга бўшатиб берди.

  • 59'

    Ҳакимов кераксиз вазиятда тўпни қўли билан ўйнаб, тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 57'

    Лиманинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди, Норчаев эса бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 56'

    Алиқуловнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 55'

    Бозоров-Норчаев комбинацияси ноаниқ пас туфайли узилиб қолди.

  • 53'

    "Аждарлар" босимни давом эттирмоқда.

  • 51'

    Ҳакимовнинг либосидан тортиб қолган Алиқулов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 49'

    Бўлди, гол ҳисобланди.

  • 48'

    Тўхтасинов ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятни текширишни сўради. Офсайд қайд этилиши мумкин.

  • 47'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ! "Аждарлар" ҳисобни тенглаштирди!

    Лиманинг қанотдан узатган тўпини Норчаев дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 47'

    Елкама-елка курашда Алибек Давронов Жасур Ҳакимовни "еб қўйди".

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунига етди.

  • 45+3'

    Марконинг узоқ масофадан берган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 45+1'

    Ўз жойини ташлаб олдинга югуриб чиққан Эргашев рақиб футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига йўл қўймади.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Исмоналиев яқин масофадан нотўғри зарба йўллади, қулай имконият қўлдан кетмоқда.

  • 43'

    Маҳамаджонов қанотда фаоллик намойиш этиб, стандарт вазият ишлаб олди.

  • 41'

    Тўп назорати қаршиликларда, "Қалдирғочлар" прессинг уюштиряпти.

  • 39'

    Бошкович шогирдлари тартибли ҳимояланмоқда.

  • 37'

    "Бунёдкор" футболчиси бурчакдан тўпни тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Эргашев тўпни қайтарди.

  • 35'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Норчаев уни йўқотди, қулай имконият қўлдан кетди.

  • 34'

    Ҳакам бир тўхтамга келди, Ҳусаин ўрнидан турди, ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 34'

    Тўхтасинов Норчаев жароҳат олган вазиятда пенальти эҳтимолини ВАРдаги шерикларидан сўрамоқда.

  • 33'

    Ҳусаинга тиббий ёрдам керак.

  • 32'

    Лима Крузнинг зарбасидан сўнг Султонов сейв намойиш этди.

  • 31'

    Маҳмуд Маҳамаджоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 29'

    Шарофнинг зарбага ўхшаш узатмасидан сўнг Норчаев тўпни бўш қолган дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 28'

    Тошкентликлар марказда рақибни кичик фоллар эвазига тўхтатяпти.

  • 26'

    Ҳусаин яқин масофадан зарба берди, тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 25'

    Бердиев шогирдлари голга тезкор реакция билдириш мақсадида дарҳол олдинга ташланмоқда.

  • 23'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бунёдкор" ҳисобни очди!

    Жасур Ҳакимовнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Эргашев қайтара олмади.

  • 22'

    "Қалдирғочлар" жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга чиқди.

  • 20'

    Саитовнинг қанотдан узатган тўпига Лима ета олмади, дарвозабон тўпни муштлари билан узоқлаштирди.

  • 18'

    Норчаевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 16'

    Тўп назорати қаршиликларда. Меҳмонлар кроосларга таянмоқда.

  • 14'

    Бир нечта рақиби қуршовида қолиб кетган Ҳакимов тўпни йўқотди.

  • 12'

    Бу гал Музаффар Олимжоновга шифокорлар ёрдам кўрсатди.

  • 11'

    Қаршида ёмғир ёғмоқда. Бу майдон ва ўйин сифатига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

  • 9'

    Суҳроб Султоновга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 6'

    Стандарт вазиятдан комбинацион усулда фойдаланган мезбонлар ҳужумни зарба билан якунлай олмади.

  • 5'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Бозоровни йиқитган Ўрозов огоҳлантирилди.

  • 3'

    Кутилганидек, "аждарлар" илк дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ҳакамлар ҳар икки жамоа сардорлари иштирокида расмий жараёнларни ўтказиб олди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!