"Насаф" - "Металлург" назорат учрашувидан фоторепортаж

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда, Қибрайда Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Хусусан, 45-дақиқада Бобир Абдухолиқов ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Зоҳид Абдуллаев ҳисобни тенглаштирди. Аммо 83-дақиқага келиб, жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланган Дониёр Нарзуллаев ҳисобни яна биттага оширди. Бироқ ушбу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолмади. Сўнгги дақиқаларда Зоҳид Абдуллаев томонидан урилган гол "Металлург"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувдан тайёрланган фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!