"Насаф" - "Нефтчи" учрашувида жамоалар қандай рангдаги либосларда тўп тепишади?

Бугун, 14 май куни “Насаф” ўз майдонида Pepsi Суперлиганинг 12-тур учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 18:00да бошланади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоалар бугун қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, мезбонлар қизил рангли либосларда майдонга тушадилар. “Нефтчи” жамоаси эса кўк либосларда ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!