Ads

Хабарингиз бор, Қаршининг “Насаф” клуби Иорданиянинг “Ал-Файсали” клубини мағлуб этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаш имкониятини қўлга киритган эди.

Қаршиликлар 1-турда Эронда маҳаллий “Персеполис” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Клуб расмий сайтида ёзилишича, “аждарлар” кечадан ушбу ўйин учун тайёргаликни бошлашди.

Хабарда айтилишича, Драган Черан, Игорь Голбан, Славко Лукич ва Жаҳонгир Алиевлар эртадан машғулотларга киришадилар.

“Насаф” Эрон сафари олдидан 7 феврал санасида Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши назорат учрашуви ўтказади.

Маълумот учун, “Персеполис” – “Насаф” ўйини 13 феврал куни бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар