"Насаф" финалда

Бугун 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат вилоят терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувлари ниҳоясига етди. Унда "Насаф" тарбияланувчиларидан иборат Қашқадарё вилояти жамоаси Бухоро вилояти жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувдаги голларни Ҳусаин Норчаев (2та) ва Дилшод Бердиев киритишди.

Ярим финалнинг яна бир, Навоий ва Тошкент ш. жамоалари ўртасидаги учрашув 0:2 ҳисобида пойтахтликлар фойдасига ҳал бўлди.

Демак, финалда Қашқадарё ва Тошкент шаҳри жамоалари куч синашади.

Финал учрашуви эртага ЎФА майдонида соат 09:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!