“Насаф” жамоаси “Шўртан” билан назорат учрашувларини ўтказади

CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган  жамоамиз 28 декабр чоршанба куни Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказади. Назорат учрашувлари “Марказий” стадион ёнидаги машғулот майдонида бўлиб ўтади.

Tecno

Назорат учрашувлари соат 11:00да ва 13:00га мўлжалланган. Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ҳозирча жамоамизни Фозил Мусаев расман тарк этган. Ушбу футболчи Япония клуби билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Жамоамиз таркибида бошқа ўзгаришлар бўлгани йўқ. Шу кунларда шартнома муддати тугаган футболчилар билан янги шартномалар тузиш борасида музокаралар давом этмоқда.

Ўзингизга маълум, жамоамиз 31 январ куни ОЧЛ-2017 ўтиш босқичидаги учрашувни Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию