“Насаф” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ads

 

“Насаф” жамоаси футболчилари дам олишдан қайтиб келишди ва Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳларида 20 декабрдан бошлаб машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари 28 декабргача Қаршида давом эттирилади. Футболчилар янги йил байрами муносабати билан  5 январгача яна танаффусга чиқишади. 5 январдан бошлаб икки ҳафталик хорижий йиғинга жўнаб кетишади. Хорижий йиғин жойи ва муддати шу кунларда аниқ бўлади.

Шунингдек шартнома муддати тугаган футболчилар билан янги йил байрами танаффусига чиқиш олдидан шартномалар имзоланиши кўзда тутилган. “Насаф” жамоаси таркибида ҳозирча битта ўзгариш бўлди. Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев Япониянинг “Жубило Ивата” клуби билан шартнома имзолади.

Келгуси мавсумга тайёргарлик машғулотлари кунига икки мартадан клуб қароргоҳи ва “Марказий” стадион қошидаги қўшимча майдонларда бўлиб ўтмоқда.

Минбар

Барча блоглар