"Насаф" Одил Ҳамробековнинг трансферидан тушган 2,5 млрд сўмни нималарга сарфлаяпти?

Хабарингиз бор Қаршининг "Насаф" клуби ўтган мавсумдан бошлаб молиявий қийинчиликларга дуч кела бошлади ва натижада етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлди. Жорий трансферлар даврида 2,5 млрд сўм эвазига "Пахтакор"га трансфер қилинган Одил Ҳамробеков ҳам шулар жумласидандир.

SPORTS.uz муҳбири қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев билан суҳбат давомида ушбу маблағлар нималарга сарфланаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилди.

- Одил Ҳамробеков орқали ишлаб олинган 2,5 миллиард анча салмоқли. Шундан сўнг “Насаф” унинг ўрнини босувчи бир-иккита яхши трансферларни амалга оширишини кутгандим. Сир бўлмаса, клубнинг ҳисоб-рақамига келиб тушган маблағ нималарга сарфланмоқда?

- Бу билан мавзудан чиқиб кетдик. Нимага сарфлаши бу клубнинг ички иши ҳисобланади. Мураббий сифатида мен бундай ишларга аралашмайман. Клубнинг сиёсатида Ҳамробековга ўхшаган иқтидорли ёшларни янада ўстириб, яхши пулларга сотиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Ҳамробеков орқали ишлаб топилган пулларга иккита легионерни олиб келсак, барибир катта вазифаларни бажара олмаймиз. Агар жиддий мақсад учун курашадиган бўлсак, бизга тажрибали бўлган кўплаб ўйинчилар керак бўлади. Иккинчи томондан эса бу орқали ёш футболчиларимизга имконият камроқ бўлиб қолади.

Рўзиқул Бердиев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
01/03/2019 21:36
Насаф учун бу пул кам. Сифатли футболчиларни етказиш бу жуда харажатли ва узок муддатли.
&
Лео Месси
01/03/2019 21:25
Ёки Рўзиқулни ўзига ойлик қилиб берар....ҳар ҳолда шундай таклифдан сўнг у ҳам қаршилик қилмагандирда кетишига
&
Лео Месси
01/03/2019 21:24
Бошқа футболчиларни ойлигини бераётгандирда)))