"Насаф" ўз мухлисларини ҳар қандай легионердан кучли деб ҳисоблайди

Биринчи даврани 3-поғонада якунлаган Қашининг “Насаф” жамоасининг қўлга киритган ютуқларида шубҳасиз мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Бу ҳақда бир неча бор жамоаз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам матбуот анжуманларида эътироф этди.

Об-ҳавонинг қандай бўлиши, масофанинг яқин узоқлигига қарамасдан “Насаф” билан доимо бирга бўлган содиқ ва жонкуяр мухлисларга қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Улар ўзларининг вақтларини аямасдан, кечалари бедорлик билан йўл босиб, қаерда бўлмасин бевосита стадионларга ташриф буюриб, ўз севиклиларига самимий мухлислик қилишди.

Мухлислар бу йилги чемпионатдаги жамоа ўйинларининг барчасини сафарда томоша қилишди. Тўғрироғи, “Насаф” биринчи давра уй ўйинларини ҳам Ғузорда ўтказди.

Жамоа биринчи даврада 9та учрашувни сафарда ва 6та учрашувни Ғузорда ўтказди.

Мана энди ниҳоят иккинчи давра уй ўйинлари “Марказий”да бўлади. Мухлислар энди “Марказий”да чемпионатнинг 9та учрашувига гувоҳ бўлишади. Келинг, иккинчи  даврада Қаршига кимлар ташриф буюришади, бир назар ташлаймиз.

16-тур. 6.08.2017

“Насаф” – “Қўқон-1912”

18-тур. 18.08.2017

“Насаф” – “Бунёдкор”

20-тур. 08.09.2017

“Насаф” – “Олмалиқ”

21-тур. 16.09.2017

“Насаф” – “Локомотив”

23-тур. 30.09.2017

“Насаф” – “Қизилқум”

25-тур. 20.10.2017

“Насаф” – “Динамо”

27-тур. 04.11.2017

“Насаф” – “Металлург”

28-тур. 17.11.2017

“Насаф” – “Шўртан”

29-тур. 22.11.2017

“Насаф” – “Пахтакор”

 

Демак, иккинчи даврада "Насаф" мухлисларини қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Шуни катта ишонч билан айта оламизки, мухлислар иккинчи даврада 12-ўйинчи қандай кучга эга эканлигини исботлашади.

Қуйидаги суратларда, "аждарлар"нинг жонкуяр мухлислари ўз севикликларини биринчи давра баҳсларида қандай қўллаб-қувватлашганини томоша қилинг.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!