“Насаф” сафида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Бугун Қаршининг “Насаф” жамоаси “Шўртан”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

“Насаф” Ғузорда назорат учрашуви ўтказди

Мазкур учрашувда “Насаф” таркибида бир қатор янги футболчилар ҳам тўп суришди. Бу хақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. “Шўртан”га қарши ўйинда Дадажон Маматқулов ҳам ҳаракат қилди. Ушбу футболчи бунгача Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида фаолият юритаётган эди. Ўзларингизга маълум, Дадажон Маматқулов “Насаф” футбол мактабининг тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнаган. Ушбу футболчи ҳозирча мураббийлар кўригидан ўтмоқда.

Яқинда “Насаф” таркибида яна бир янги футболчи пайдо бўлиши мумкин. “Шўртан” жамаоасининг марказий ҳимоячиси – Умарбек Эшмуродовга “Насаф” мураббийлари қизиқиш билдирган. Агар томонлар келишувга эришса, Эшмуродов жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Эшмуродов ҳам "Шўртан" жамоаси таркибида иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Мураббийлар иккинчи давра тайёргарликлари билан бир қаторда селекция ишларини ҳам олиб боришмоқда. Жамоа таркибига янги қўшиладиган футболчилар ҳақида кейинроқ хабар қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!