Ads

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ 1-турини сафарда Эроннинг "Персеполис" жамоасига қарши ўтказади. "Аждарлар" бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент - Истанбул - Техрон ҳаво йўналиши орқали Эрон пойтахтига учиб кетишган эди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, қаршиликлар Техронга етиб боришди ва уларни "Персеполис" вакиллари илиқ кутиб олишган.

"Насаф" Техрондаги "Parsian Azadi Hotel" меҳмонхонасига жойлашди. Улар бугун кечқурун машғулот ўтказишни режалаштирган.