“Насаф” ва “Машъал”нинг собиқ устози Премьер-лигада ишлайди (фото)

Қаршининг “Насаф” ҳамда Муборакнинг “Машъал” жамоаларидаги фаолияти орқали юртимиз футболи ишқибозлари учун яхши таниш бўлган Владимир Фомичёв Қозоғистоннинг “Иртиш” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда kazfootball.kz хабар бермоқда.

У сўнгги йилларда “Қизилжар” клубини бошқариб келаётган эди. 63 ёшли мутахассис Петропавловск клубини Қозоғистон Биринчи лигасидан, Премьер-лигага олиб чиққан эди.

Қайд этиш жоиз, “Иртиш” 2017 йилги мавсумни Қозоғистон Премьер-лигаси 4-ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, педагогика фанлари номзоди бўлган қозоғистонлик мутахассис, 2007 йилда “Насаф”ни, 2010-2012 йилларда эса “Машъал”ни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!