Ads

Бугун Қаршининг “Насаф” клуби давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирди.Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Расмий таништирув маросими “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Анжуманда ОАВ вакиллари, клубнинг кўплаб ишқибозлари иштирок этишди.

Таништирув маросимида дастлаб клуббош менеджери Ш.С.Ярулин, йиғилганларга шу пайтгача клубда бўлган ўзгаришлар, “Марказий” стадионда бўлаётган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Клуб раҳбари шунингдек жамоадаги транферлар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг жамоа устози Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, иккинчи даврага тайёргарликлар тўғрисида гапириб берди. “Насаф”ни тарк этган ўйинчилар ва янги қўшилган футболчилар ҳақида ҳам сўз борди.

Маросимнинг расмий қисмида таркибга қўшилган янги футболчиларга рақамлар акс этган футболкалар топширилди.

Тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасановга 77-рақамли футболка, иқтидорли ҳимоячи Умарбек Эшмуродовга эса 92-рақамли футболкалар тантанали топширилди.

Янги футболчилар ҳақидаги умумий маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Умарбек Эшмуродов

Туғилган санаси: 30 ноябр 1992 йил (24 ёш)

Туғилган жойи: Косон тумани

Бўйи: 185 см

Оғирлиги: 70 кг

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Рақами: 92

Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси

 

Ўйнаган клублари:

2012 – 2017 йиллар – “Шўртан” клуби, Ғузор шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси


Жасур Ҳасанов

Туғилган санаси: 2 август 1983 йил (34 ёш)

Туғилган жойи: Жиззах шаҳри

Бўйи: 170 см

Оғирлиги: 67 кг

 Амплуаси: чап қанот ярим ҳимоячиси

Рақами: 77

Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси

 

Ўйнаган клублари:

1999 - 2002  йиллар – “Сўғдиёна” клуби, Жиззах шаҳри

2003 - 2004 йиллар – “Навбаҳор” клуби, Наманган шаҳри

2005 – 2006 йиллар – “Машъал” клуби,  Муборак шаҳри

2007 - 2010 йиллар – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри

2010 - 2011 йиллар -   “Лаҳвия” клуби, Қатар

2011 – йил           -     “Қатар СК” клуби, Қатар

2012 йил           –       “Эмирейтс” клуби, БАА

2012 - 2013 йиллар  – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри

2014 – 2016 йиллар – “Локомотив” клуби, Тошкент шаҳри

2016 – 2017 йиллар – “Қизилқум” клуби, Навоий шаҳри

2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси

2007 – 2016 йиллар -  Ўзбекистон МТЖ таркибида - 47та ўйин.

Ютуқлари: Беш карра футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони, Беш марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Бир марта футбол бўйича  Қатар чемпиони.

Маросимнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, иштирокчилар билан савол-жавоблар ва мулоқот бўлиб ўтди. Маросимда ишитрок этган журналистлар ва футбол ишқибозларининг кўплаб саволларига клубимиз раҳбари, жамоамиз устози ва сафимизга қўшилган янги футболчилар жавоб беришди.

Маросим якунлангач ўзаро суҳбат стадионда давом эттирилди. Мухлислар Жасур Ҳасанов ва Умарбек Эшмуродовлар билан эсдалик учун суратларга ҳам тушишди.