“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборди

Қаршиликлар қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этаётгани боис, тайёргарлик машғулотлари Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳига кўчирилди. Бу ерда тайёргарлик машғулотлари учун керакли шароитлар яратилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Футболчиларимиз жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.

Машғулотларда миллий терма жамоамизга жалб этилган Санжар Қувватов ва Одилжон Ҳамробеков, шунингдек олимпия терма жамоамиз йиғинига таклиф этилган тўққиз нафар футболчилар: Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов ва Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишаётгани йўқ.

Ушбу футболчилар жамоа машғулотларига январ ойи охирларида қўшилишлари мумкин. Бундан ташқари ярим ҳимоячи Сайдулло Раҳматов ҳам машғулотларда қатнашмаяпти, сабаби Раҳматов жамоани тарк этган. Катта эҳтимол билан фаолиятини у бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Азизжон Ғаниев ҳам яқин кунларда жамоасафига қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча Ғаниев япониялик шифокорларнинг кўрсатмаси бўйича якка ўзи шуғулланмоқда.

Муқаддам ижара асосида бошқа жамоаларда тўп тепган футболчилар ҳам машғулотларга қўшилишган. Бундан ташқари янги футболчилар ҳам мураббийлар кўригидан ўтишмоқда. Бу футболчиларнинг жамоа таркибида қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча номаълум. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, машғулотларда ўтган йили ўринбосарлар таркибида тўп тепиб, ўзини кўрсатган кўплаб футболчилар бор.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 16 январ кунигача давом эттирилади. Шу орада футболчилар тиббий кўрикдан ҳам ўтишади. 16 январ куни эса Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ушбу учрашув Қаршида бўлиб ўтиши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Prince John
06/01/2019 23:23
Yangilardan kimlar borakan?
zohir_t
06/01/2019 21:16
Nasaf baribir yaxshi jamoa