"Насаф" ёшлари сафарда "Бухоро"дан устун келди

Бугун "Насаф" ёшлари 17-тур доирасидаги учрашувини сафарда “Бухоро” ёшларига қарши ўтказишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Меҳмонлар учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олишди. "Насаф"нинг учрашувдаги биринчи  голини Алфайзи Неъматов киритди – 0:1.

Ўйинда ҳисоб очилгач, майдон эгалари ҳам бир неча хавфли ҳужумлар уюштиришди. Бу вазиятларда ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида рақиб ҳимоячиси жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Натижада учрашув ҳаками мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди.

Пенальтини Дониёр Нарзуллаев бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга голлар киритилмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи  бўлимда майдон эгалари кўпроқ ҳужумлар уюштиришди. Қаршиликлар ҳимояланишиб, қарши ҳужумлар ташкил этишди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида энди “Бухоро” жамоаси ёшлари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу вазиятда иккинчи бўлимда майдонга тушган Алижон Ахматов рақиб ўйинчисини жарима майдончаси ичида йиқитган эди.

Пенальтини Акобир Тўраев аниқ амалга оширди ва орадаги ҳисобни қисқартирди – 1:2.

Бу ҳисобдан кейин қаршиликларда гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди. Бироқ футболчиларда гол уриш учун аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, "Насаф" ёшларими иккинчи дарврадаги илк ғалабасини нишонлашди. Қаршиликлар навбатдаги тур учрашувини 17 август  куни ўз майдонида “Бунёдкор” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади.

Ёшлар лигаси 17-тур

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:2)

Бош ҳакам: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Ғуломнодир Нуруллаев (Бухоро)

Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)

Голлар: Акобир Тўраев (пен.),  84’-1:2 – Алфайзи Неъматов, 18’-0:1, Дониёр Нарзуллаев (пен.),  31’-0:2.

“Бухоро”: 25.Муҳиддин Худоёров (80.Шоҳжахон Насимов 46), 2.Кирилл Пасичник (17.Анваржон Жўраев 74), 3.Миржалол Жумаев (29. Солибек Каримов 81), 7.Сухроб Неъматов (18.Беҳрўз Зайнитдинов 58), 8.Ислом Холиқов, 9.Нозим Умуров (16.Равшан Янгиев 46), 10.Хуршид Олимов (93.Элшод Дилмуродов 74), 11.Акобир Тўраев, 14.Мирфайз Муҳиддинов (с), 23.Озодбек Қурбонов, 33.Наримон Ҳасанов (97. Раҳмон Очилов 81)

“Насаф”: 30.Музффар Шарипов (с), 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 9.Алфайзи Неъматов (13.Мухриддин Зоиров 74), 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шерзод Насруллаев, 19.Сайдулло Раҳматов (96.Дадажон Маматқулов 65), 28.Сардор Саъдуллаев (33.Худоёрхон Сагдуллаев 69), 34.Илҳомжон Алижонов, 35.Ислом Рашидхонов (14.Жаҳонгир Қурбонбоев 46), 38.Дониёр Нарзуллаев (22.Алижон Ахматов 76).

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев (37).

Четлатиш: Мирфайз Муҳиддинов (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!