“Насаф”да чилилик Ла Лигада ўйнаган футболчи кўрикдан ўтиши мумкин
Ads

 

Қаршининг “Насаф” клубида яқин орада чилилик ярим ҳимоячи кўрикдан ўтиши мумкин.

Бизга маълум бўлишича, Чилининг Сантьяго шаҳрида туғилган Матиас Видангосси “аждарлар” сафида кўриниш бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, Матиас Видангосси 1987 йил 25 майда таваллуд топган.

Бўйи – 1,72 см. Амплуаси – ярим ҳимоячи.

2007 йил Чилининг U-20 жамоасида 7 ўйинда майдонга тушиб 1 марта гол урган. 2006-2012 йилларда Чили терма жамоасида 6 беллашув ўтказган.

Матиас 2007-2009 йилларда Испаниянинг “Альмерия” ва “Вильярреал” каби клубларда фаолият олиб борган.