Ads

«Насаф» футбол клуби мухлисларни футболга жалб қилиш мақсадида ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун талабаларга махсус йиллик абонемент таклиф қилмоқда.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича талабалик гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир талаба 35 000 сўм эвазига йиллик абонемент соҳиби бўлишлари мумкин.

Талабалар учун ажратилган секторлар: 3,4,5,9,10,11 – секторлар (дарвозабонларнинг орқа томонидаги секторлар).