“Насаф”нинг етти нафар футболчиси олимпия терма жамоасига чақирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этади. Ушбу босқичга тайёргарлик юзасидан 11-16 октябр кунлари Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади.

Дастлабки йиғинга “Насаф”нинг етти нафар футболчиси таклиф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра Умиджон Эргашев, Илҳом Алижонов, Шерзод Насруллаев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов, Дилшод Саитов  ва  Ислом Рашидхоновлар ОТЖ йиғинида иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!