“Насаф”нинг финалларда кўп ўйнаган футболчилари

“Насаф” жамоаси ўз тарихида илк марта 2003 йили Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган. Бу ҳақда қаршиликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2011, 2012 ва 2013 йиллар қаторасига уч марта финал учрашувида майдонга тушган. 2015 йилги  финал эса, жамоамиз учун омадли бўлди ва кубокни қўлга киритди.

Демак, “Насаф” жамоаси шу пайтгача беш марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Навбатдагиси олтинчи финал ҳисобланади.

“Насаф” иштирокидаги бўлиб ўтган финал учрашувларини таҳлил қилсак, айни пайтда қаршиликлар таркибида фаолият юритаётган тўққиз нафар футболчи камида бир мартадан финал учрашувида майдонга тушганини кўриш мумкин.

Икки нафар ўйинчи эса, финал учрашувларида энг кўп майдонга тушган футболчилар ҳисобланишади. Булар, Мақсуд Каримов ва Фарруҳ Сайфиев.

“Насаф” дарвозабонлари ичида шубҳасиз, Элдорбек Суюнов финалда ўйнаш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бўлиб ўтган финал учрашувларида ҳали бирон бир дарвозабон икки марта майдонга тушмаган.

Қуйида “Насаф” таркибида кубок финалларида майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Мақсуд Каримов -2011, 2012, 2015

Фарруҳ Сайфиев – 2012, 2013, 2015

Элдорбек Суюнов – 2013, 2015

Шерзод Аъзамов – 2013, 2015

Азамат Алланиёзов – 2013, 2015

Фозил Мусаев – 2012

Баҳром Абдураҳимов – 2015

Шуҳрат Муҳаммадиев – 2015

Одилжон Ҳамробеков – 2015

“Насаф” иштирокидаги навбатдаги кубок финалида кўплаб футболчиларимиз дебют қилишлари кутилмоқда. Масалан, Игорь Голбан, Огнен Красич, Драган Черан ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!